Кеча, 30 июль куни АОКАда "Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар" мавзусида бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева вакцинация борасидаги аҳоли саволларига жавоб қайтарди.
Россиялик олимлар коронавирусдан вафот этган беморни ёриб кўришди, ва шундай хулосага келишди... Қанчалик ҳақиқат бизга номалум... шу каби видеоролик тарқалган, бунга изоҳ берсангиз?
Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:
Тўғри шунга ўхшаш видероликлар бугунги кунда кўпайиб кетган. Бироқ уларнинг барчаси асосланмаган. Айтайлик рус олимлари деб берилган ушбу видеороликда олимларнинг мутахассислиги, исми-шарифи ҳам келтирилмаган. Видеони кўриш давомида яна бошқа кўплаб саволлар пайдо бўлади.






