1

Фарғонада шахсга оид маълумотларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

ЖИНОЯТ 31.07.2021, 12:40
Фарғонада шахсга оид маълумотларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Марғилон шаҳрида фуқароларнинг шахсига оид маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда  Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган  тезкор тадбирда, фуқаро А.Т., “Z” МЧЖ раҳбари З.А. ҳамда бошқалар олдиндан тил бириктириб, чет давлатлардан Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган 3 нафар фуқаро ва бошқаларнинг шахсига доир маълумотларни қонунга хилоф равишда қўлга киритиб, ушбу маълумотлардан фойдаланган ҳолда уяли алоқа воситаларининг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 141-2-моддаси (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1