АсосийJamiyat

Самарқандда автобус ағдарилиши оқибатида икки йўловчи вафот этди

'Самарқандда автобус ағдарилиши оқибатида икки йўловчи вафот этди'ning rasmi

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бу ҳақда хабар берди.

 Маълум бўлишча, жорий йил 31 июль куни соат 01:45 ларда,1983 йилда туғилган ҳайдовчи Э.У. "YUTONG" русумли автобусда "Бухоро-Тошкент" йўналишида ҳаракатланаётиб йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юбормаслик мақсадида рулни ўнг томонга бурган ва бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус ағдарилган.

Натижада, автобус салонида бўлган, 24 ёшли Ж.Н. шифохонада ва 40-45 ёшлар атрофида бўлган (шахсига аниқлик киритилмоқда) йўловчи шифохонага олиб борилаётганда, йўлда вафот этган. Шунингдек, йўловчилар, 48 ёшли Б.С., 29 ёшли А.А., 22 ёшли Г.С., 48 ёшли М.Б. ва 35 ёшли Д.А.лар турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.


Шу ўринда ЙҲХБ  барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, тунги вақтда ҳаракатланганда ўта эҳтиёткор бўлишларини сўрамоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар