АсосийSiyosat

1 августдан ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш осонлашади

'1 августдан ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш осонлашади'ning rasmi

Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча ҳужжатларни ЯИДХП орқали ҳам тақдим этиш имконияти яратилмоқда.

Мазкур тизим “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат Қарорига асосан ишлаб чиқилди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан қуйидаги давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади:

  •  Автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш;
  •  автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлар ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.

 

Бу билан ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилинади.

Бошқа янгиликлар