АсосийSiyosat

Т.Нарбаева: Дарахтлар муҳофазаси бўйича ишларни қайта кўриб чиқиш керак

'Т.Нарбаева: Дарахтлар муҳофазаси  бўйича ишларни қайта кўриб чиқиш керак'ning rasmi

Хабар қилганимиздек, Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади. Унда 19 та масала муҳокама қилинди. Шунингдек, муҳокама қилинган масалалардан бири Экология юзасидан бўлди.

 Унда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига доир масалалар юзасидан ахбороти эшитилди

Шу ўринда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакилининг ахбороти давомида бир қатор таклифлар билдирилган.

–   Ҳудудларда экология ходимлари фаол ишлаши керак. Жойлардаги дарахтларнинг чанг босиб ётиши туфайли, етарли эътибор берилмаётганидан қуриб қолиши табиий. Айниқса, томчилатиб суғориш бўйича аниқ иш олиб бориш мақсадга мувофиқ. Умуман олганда, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бу борада бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиши лозим. Боиси, сув танқислиги фақат Ўзбекистонда эмас-ку. Қандай қилиб бошқа давлатлар мавжуд имкониятлардан фойдаланяпти? Лекин уларда ҳамма жой кўм-кўк. Улар дарахтларга шикаст етказилса, фожеадек қабул қилишади. Бизда эса бу оддийгина ҳолатдек бўлиб кетяпти. Одамлар жарима тўлаб, яна дарахт кесиш давом эттиряпти. Шунинг учун Қўмитанинг мазкур йўналишдаги янги таклифлари давлат томонидан қўллаб-қувватланяпти. Бу ишларни узоққа чўзиш керак эмас. Чунки бир дарахтни экиб, катта қилгунча битта авлод улғаяди. У ўзидан қачон кислород чиқартириб, атрофга соя-салқинлик берганига қадар кўп вақт ўтади. 

Дарахтлар аёвсиз кесилиши давом этар экан, тизимда шаффофлик таъминланмас экан, ҳудудларнинг ободлиги ва одамларни рози қилиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Шу боис, мутасадди вазирлик-идоралар, ҳудудий тузилмалардан мазкур масалаларда жавобгарликни кескин кучайтириш, жазо муқаррарлигини таъминлаш талаб этилади. Шунингдек, дарахтлар муҳофазаси борасида ҳамма учун тушунарли ва очиқ бўлган яхлит тизим яратиш бўйича ишларни қайта кўриб чиқиш керак. Бунда рақамлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор бериш лозим. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар