АсосийJamiyat

"Нонимиз ҳам, сўзимиз ҳам ҳалол бўлиши керак"—Фарғона вилояти ҳокими ҳақида ножўя хабар тарқатган нашрларга эътироз билдирилди

'"Нонимиз ҳам, сўзимиз ҳам ҳалол бўлиши керак"—Фарғона вилояти ҳокими ҳақида ножўя хабар тарқатган нашрларга эътироз билдирилди'ning rasmi

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона ҳокими ҳақида ножўя хабар тарқатган нашрларга эътироз билдириб, мурожаат билан чиқди.

Бугун юртимизда сўз ва матбуот эркинлигига алоҳида эътибор қаратилаётгани, очиқлик ва шаффофлик сиёсати юритилаётгани сир эмас. Шу сабабдан ҳам нафақат ҳар бир журналист, керак бўлса, ҳар бир юртдошимиз ўз фикр-мулоҳазасини ОАВда бемалол, ҳеч қандай монеликсиз билдирмоқда. Чунки матбуот эркин минбардир.Аммо сўз ва матбуот эркинлигидан фойдаланиш ҳам сўзсиз қонун доирасида бўлишини тақозо этади.

Бир ойдан аввал касб байрамимиз куни Президентимиз фармонларига биноан ўнлаб журналистларга Давлат мукофотлари топширилди, “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиблари ҳам тақдирланиб, республикамиздаги юзлаб касбдошларимиз меҳнати рағбатлантирилди. Қолаверса, касбдошларимиз орасида фидойи, фаол фуқаролик позицияга эга, юртсевар журналисларни кўриб, ғурурланамиз. Афсуски, гоҳида…

Ҳолислик ва ҳаққонийлик принциплари… Булар журналист учун энг зарур жиҳат. Лекин гоҳида айнан шу муҳим жиҳат касбдошларимизга етишмаётганини кузатиб ранжиймиз. Мана, яқинда “Bugun.uz”, “Effect.uz” нашрларида Фарғона вилояти ҳокимига оид хабар тахминларга, кўчанинг гапига таяниб асоссиз тарзда тарқатилгани муҳокамалар марказида бўлди. Айримлар, “тарқалган хабарларга тегишлича раддия берилди-ку” дейиши мумкин. Албатта, ҳақиқат эгилади, лекин синмайди. Бироқ интернет имконияти шу қадар чексизки, аллақачон мамлаеатимиз катта вилоятининг раҳбари ҳақида нохолис хабар қанот қоқиб, дунё бўйлаб тарқалишга улгурди. Адлия вазирлиги ахборот хизмати томонидан шу воқеага оид тарқатилган эслатмада “Кейинчалик раддиялар бериш орқали эса, на дастлабки қонунчиликнинг бузилиш ҳолатини йўққа чиқара олиш мумкин, на келтирилган маънавий зиённинг ўрни қопланади” деб жуда тўғри баён этилган. Бу ҳолатда нафақат, алоҳида шахснинг (айни ҳолатда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг) шаънига, балки мамлакатда Президентимиз томонида олиб борилаётган улкан ислоҳотлар сиёсатининг рейтингига путур етказилиши мумкинлигини мазкур нашрлар масъуллари қай даражада англайди? Мана шундай нопрофессионал, ҳуқуқий билимга эга бўлмаганлар шарафли касбимизга доғ туширилишлари алам қилади.

Бошқа янгиликлар