Голландия терма жамоаси ҳужумчиси Клаас-Ян Хунтелаар машғулотлар вақтида термадаги шериги Яспер Силлессеннинг бурнини синдириб қўйди, деб хабар беради 101greatgoals.com.
Маълумотларга кўра, “Аякс” посбони Англия терма жамоасига қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, Голландия термаси 29 март куни “Уэмбли” стадионида Англияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.





