Ўзининг учинчи Олимпиадасида курашаётган маҳоратли полвонимиз Мўминжон Абдуллаев Токио-2020даги иккинчи беллашувини ўтказди.
Курашчимиз чорак финал босқичида чилилик рақибига қарши курашди.
Ясмани Фернандесга қарши кечган беллашувда рақиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритмоқда. Энди Абдуллаев ҳам рақиб финалга чиққан тақдирда бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.






