АсосийJinoyat

Фарғонада яшаш хонадонини қиморхонага айлантирган шахс қўлга олинди

'Фарғонада яшаш хонадонини қиморхонага айлантирган шахс қўлга олинди'ning rasmi

28 июль куни Данғара туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тумор МФЙ ҳудудида яшовчи А.Ф яшаш хонадонида 3 нафар шахсларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, улардан 4 дона ошиқ тошлари, 1 дона пластмассадан ясалган стаканлар, 2.776.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида ашёвий далил тариқасида олинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан А.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар