Аввал хабар берганимиздек бугун, 1 август куни Жиззах вилояти Зомин тумани "Дуоба" ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи ҳудудидаги дала майдонида ёнғин содир бўлган. Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин кеча, 1 август куни 18:20 батамом ўчирилган.
Ушбу ёнғинни ўчириш ишларида Мудофаа вазирлиги бўлинмалари иштирок этди, дея хабар қилди Вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.
Маълум қилинишича, 400 нафар ҳарбий хизматчидан иборат батальон фавқулодда ҳолат хабариниолгандан сўнг,тезкорлик билан ёнғин содир бўлган ҳудудга етиб келиб, вазифани бажаришга киришди.
Бир вақтнинг ўзида Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёт авиацияси звеноси томонидан Зомин сув омборидан йигирма маротабадан ортиқ махсус восита ёрдамидасув олиниб, ҳаводан олов ўчоқларига 30 тоннадан зиёд сув ташланди.

Ҳозирги вақтда Мудофаа вазирлиги бўлинмалари ва вертолёт авиацияси мазкур ҳудудда тозалаш ишларини амалга оширмоқда.





