Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрига кириш постларидан бирида поезд тўхтаб қолганлиги сабабли автомашиналар шаҳарга кира олмаётганлиги ҳақида тарқатилган видеотасвир ҳамда билдирилган фикрларга “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 2021 йил 1 август куни содир бўлган бўлиб, корхона таркибидаги Қарши станцияси саралаш паркидан жўнатиш паркига 4130-км.даги қўриқланадиган переезд орқали Қозоғистоннинг Aрис станцияси йўналишига поезднинг тортиш жараёнида 4130-км.даги қўриқланадиган переезддан автомашиналар қатновини тўхташига олиб келган.
Aвтомобил-транспорт ҳаракати қисқа вақт ичида тикланди, дейилади хабарда.






