АсосийJamiyat

Сурхондарёда безорилар бир гуруҳ бўлиб вояга етмаган йигитни, уларни тўхтатмоқчи бўлган ИИБ ходимларини дўппослашди

'Сурхондарёда безорилар бир гуруҳ бўлиб вояга етмаган йигитни, уларни тўхтатмоқчи бўлган ИИБ ходимларини дўппослашди'ning rasmi

Узун туманида 2021 йил 31 июль куни соат 22:30ларда Сариосиё туманида яшовчи фуқаролар А.Одилжон, Ш.Далер, Б.Шахзод, Н.Асқар ва Р.Шахбозлар бир гуруҳга бирлашиб, Узун тумани “Ўзбекистон” маҳалласи “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган чорраҳа ёнида туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи вояга етмаган Р.Суннатуллони ҳеч бир сабабсиз уриб, дўппослаган. 

Воқеа содир этилган вақтда етиб келган туман Ички ишлар бўлими ходимларининг огоҳлантиришларига қарамасдан, безорилар ўзларининг ҳатти-ҳаракатларини тўхтатишмасдан, жанжални бартараф этишга уринган туман ИИБнинг 2 нафар ходими С.М. ҳамда С.Қ.ларга фаол қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказишган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, судга оид тиббиёт экспертиза хулосасига кўра, ички ишлар органи ходими С.М.нинг баданида тан жароҳати оғирлик даражасига кўра “Соғлигининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳатлари эканлиги, шунингдек, ички ишлар органи ходими С.Қ. ҳамда вояга етмаган Р.Суннатуллонинг баданида “Енгил” тан жароҳатлари эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А.Одилжон, Ш.Далер, Б.Шахзод, Н.Асқар ва Р.Шахбоз ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар