1

Ўзбекистонда ҳомиладор ва эмизикли аёллар нима учун эмланмаётганига изоҳ берилди

САЛОМАТЛИК 02.08.2021, 15:10
Теглар: вакцина
Ўзбекистонда ҳомиладор ва эмизикли аёллар нима учун эмланмаётганига изоҳ берилди

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова ҳомиладор ва эмизикли аёллар нима учун эмланмаётганини тушунтирди: 

"Бунинг асосий сабаби — коронавирусга қарши вакциналарнинг клиник синовлари ҳомиладор ва эмизикли аёлларда ўтказилмаган. Чунки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабига кўра, клиник синовлар аҳолининг қайси қатламида ўтказилган бўлса, вакциналар ҳам ўша қатлам орасида қилиниши лозим.  

Бундан ташқари, бугунги кунда бу борада бутун дунё олимлари, хусусан, ўзимизда ҳам эмизикли аёлларни эмлаш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. Масалан, эмизувчи ҳайвон — сигирларда вакциналар синовдан ўтказилди, ҳозирча ҳеч қандай ножўя таъсир сезилмади. Эмланган сигир сутида антитаначалар топилди. Бу — эмизувчилар эмланган тақдирда, касалликка қарши иммунитет унинг боласига ҳам ўтади, дегани.  

Ўйлайманки, кейинги босқич синовларда эмизикли аёлларга ҳам қўллаш мумкин. Ҳозиргача бўлган тадқиқотлар ножўя таъсири йўқ эканини кўрсатмоқда". 

Шарҳлар

Ўзбекистонда яна 6 172 770 доза ZF-UZ-VAZ 2001 вакцинаси эмлаш жараёнларига йўналтирилди

19.05.2022, 14:53

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши вакциналар миқдори кўпайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6 172 770 доза...
Кеча Ўзбекистонда коронавирусга қарши 142 800 доза вакцина қўлланилди – ССВ

15.01.2022, 10:36

Юртимизда  COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,5 миллион дозадан ошди.14 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 142 800 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 142 800...
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 39,6 миллион дозадан ошди

08.01.2022, 12:43

7 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 154 024 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 19 069  нафарни,  2-босқич эмланганлар 71 408  нафарни,3-босқич эмланганлар 63 547...
Pfizer вакцинаси билан эмланганлар сони маълум қилинди

31.12.2021, 13:05

30 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 623 094 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.Улардан:1-босқич эмланганлар 439 880 нафарни,2-босқич эмланганлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1