Халқаро кимё олимпиадасида ўқувчиларимиз 1 та олтин 3 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.
25 июль – 2 август кунлари Япония давлати томонидан ташкил этилган 53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) дунёнинг 65 давлатидан 260 нафар ўқувчилар қатнашди.

Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, 1 та олтин ҳамда 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) ғолиб бўлган ўқувчиларимиз:
- Собиржон Aманов – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси, олтин медаль;
- Фирдавс Собиров - Бухоро шаҳар 35-умумтаълим мактаби ўқувчиси, бронза медаль;
- Дурдона Мухторхўжаева – Ибн Сино мактаб-интернати ўқувчиси, бронза медаль;
- Икромиддин Боймаҳаммадов – Ибн Сино мактаб-интернати ўқувчиси, бронза медаль;
Мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини табриклаймиз!






