Ўзбекистон ва Aфғонистон маданий меросига бағишланган нашрни тайёрлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Электрон оммавий ахборот воситалари ассоциацияси маълум қилди.
Маълумки, Aфғонистон ҳудудида инсоният тарихидаги энг катта ва қимматбаҳо хазиналардан бири - Кушон олтинлари топилган. Бугунги кунда хазина Миллий музей тўпламида сақланмоқда.
Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти доктор Раҳимий билан бўлиб ўтадиган музокаралар давомида Aфғонистон ва Ўзбекистоннинг умумий маданий мероси бўлган топилмаларга бағишланган китоб-албом нашр этиш тўғрисида келишувга эришишни режалаштирмоқда.
Бугунги кунда Кушон олтинлари Қобул миллий музейида сақланмоқда, ҳозирда биз собиқ улуғвор Кушон подшолиги ҳудудида жойлашган давлатларни бирлаштирган бебаҳо хазиналар тўпламини тадқиқ қилиш имкониятига эгамиз.
Қобул миллий музейи директори доктор Муҳаммад Фаҳим Раҳимий 2021-йил центябр ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамиятининг В юбилей Конгрессида иштирок этиши кутилмоқда.
"Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" лойиҳаси томонидан амалга оширилаётган тадқиқот ташаббуслари Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштиришга қаратилган. Лойиҳалар Эриелл Гроуп халқаро нефт сервис компанияси кўмагида амалга оширимоқда.






