АсосийСПОРТ

Токио-2020: Рустам Aссакалов жаҳон чемпиони устидан ғалаба қозонди, боксчимиз Элнур Aбдураимов эса мусобақа билан хайрлашди

Аввал хабар қилганимиздек, Токиода давом этаётган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларининг 12-кунид...

Аввал хабар қилганимиздек, Токиода давом этаётган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларининг 12-кунида ўзбекистонлик 6 нафар спортчи баҳсларга кириши белгиланган эди.

Айни пайтда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизматининг хабар қилишича, юнон-рум курашчимиз Рустам Aссакалов Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларини ғалаба билан бошлайди. У -87 кг вазн тоифасида иштирок этаётган полвонимизга грузиялик курашчи рақиблик қилди.

Бокс бўйича Рио-2016даги ғолибона юришимиз афсуски Токио рингларида давом этмаяпти. Ҳозиргина яна бир боксчимиз Элнур Aбдураимов ҳам мусобақа билан хайрлашди. У чорак финалда арманистонлик Ованнес Бачковга имкониятни бой берди.

Начора, энди ярим финалга йўл олган ягона вакилимиз Баҳодир Жалоловдан олтин медал кутамиз.

Дарвоқе, қизлар ўртасида Райхона Қодировага ҳам омад тилаймиз.

    Бошқа янгиликлар