Навоий шаҳрида “Хавфсиз ҳудуд, хавфсиз маҳалла” дастурига асосан бугун рақамли технологиялар имкониятидан кенг фойдаланилмоқда. “Кимёгар” маҳалласи илгари криминоген вазияти нисбатан оғир ҳудуд саналган. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан айни кунда маҳалла ҳудудида 39 та замонавий, киши юз қиёфасини ҳамда автомашина рақамларини қайд этишга мўлжалланган камералар ўрнатилди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.


Эндиликда маҳалла ҳудуди тўлиқ назорат остида. Ҳудудга кириб-чиқадиган барча йўллар ҳамда кўп қаватли биноларда рақамли технология кучидан унумли фойдаланилди.


Барча нуқталар марказлашган вазиятлар маркази операторлари томонидан тўлиқ кузатувга олинди. Мазкур камераларнинг яна бир афзаллиги эса, овозли тасвирларнинг мавжудлигидир.

Таъкидлаш лозимки, эндиликда маҳалла аҳолиси учун янада хавфсиз муҳит яратилди. Тизимдаги мазкур ислоҳотлар ўғрилик, киши ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган бошқа ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.






