1

Олтинкўлда 1 500 доллар эвазига талабанинг ўқишини кўчиртириб беришни ваъда қилган фирибгар "талаба" ушланди

ЖИНОЯТ 03.08.2021, 16:20
Теглар: фирибгар талаба
Олтинкўлда 1 500 доллар эвазига талабанинг ўқишини кўчиртириб беришни ваъда қилган фирибгар "талаба" ушланди

Олтинкўл туманида талабанинг ўқишини кўчиртириб беришни ваъда қилган фирибгар талаба ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Олтинкўл туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон давлат университети талабаси С.Э. фуқаро М.нинг ишончига кириб, унинг Қирғизистон Республикаси Ўш технологиялар университетидаги ўқишини Наманган давлат университетига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали кўчиртириб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.", дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1