АсосийJamiyat

“K – SAVDO” тизимида рўйхатдан ўтганлар энди кўчма савдо билан шуғулланиши мумкин

'“K – SAVDO” тизимида рўйхатдан ўтганлар энди кўчма савдо билан шуғулланиши мумкин'ning rasmi

“Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (485-сон, 03.08.2021 й.) қабул қилинди.

 Қарор билан Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  

Унга кўра, “K – SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказган тадбиркорлар Ўзбекистон ҳудудида кўчма савдо билан шуғулланиши мумкин.  

 Низом билан кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари, савдо объектининг ихтисослашув турлари, кўчма савдоси тақиқланган товар турлари белгиланди.  

Рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо жойини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга фойдаланишга ёки ижарага бериш тақиқланади.

Транспорт воситаси орқали кўчма савдо фаолияти “K – SAVDO” ААТ орқали савдо қилинадиган жой ҳақида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади.  

Кўчма савдо жойи электрон аукционда сотилади. Бунда тадбиркорга кўчма савдо жойидан кўпи билан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

 Кўчма савдо майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини олган тадбиркорлар фақат байрам ва оммавий тадбирлар ўтказиш даврида вақтинчалик асосда жойлаштириш схемасидан ташқарида фаолият юритиши мумкин.

“K – SAVDO” ААТда кўчма савдо объектни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.  

Жойлашиш схемалари ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.  

Қарор билан шунингдек, Умумий овқатланиш корхоналари мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

  • 2021 йил 1 октябргача Ягона интерактив давлат хизматлари порталида умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафеларини жойлаштириш бўйича электрон ариза бериш хизмати жорий этилади.  
  • 2021 йил 1 ноябргача ҳар бир туман (шаҳар) кесимида кўчма савдо жойлари танланиб, кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари тузилади ҳамда улар “K – SAVDO” ААТга жойлаштирилади.

Бошқа янгиликлар