Аввалроқ, 109 кг вазн тоифасидаги спортчилар баҳсида иштирок этган Акбар Жўраев якунда Олимпия ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонлик спортчи ўзининг олтин медалини қабул қилиб олди. Токиода иккинчи бор Ўзбекистон байроғи баланд кўтарилиб, мадҳия янгради.
Бунинг сабабчиси эса 21 ёшли олимпиада рекордчиси — Акбар Жўраев!
Акбар Жўраев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати унинг оила аъзолари билан учрашди.
Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари давом этмоқда.






