АсосийСПОРТ

Токио-2020: ўзбекистонлик байдаркачи қизлар ярим финал йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Олимпия ўйинларида бугундан байдарка ва каноэчилар ҳам баҳсларга киришди. Дастлаб стартга...

Олимпия ўйинларида бугундан байдарка ва каноэчилар ҳам баҳсларга киришди. Дастлаб стартга каноечимиз Нилуфар Зокирова чиқди. У 200 метрга ўтказилган саралаш босқичида 49.686 сония натижа билан ўз гуруҳида маррага 6-ўринда етиб келди. Энди Зокирова ярим финал учун курашни давом эттиради. Бу ҳақда Туризм ватспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Бироз аввал яна бир каноэчимиз Дилноза Раҳматова ҳам саралаш дастуридаги биринчи стартини тугатди. Ҳамюртимиз 4-саралаш гуруҳида 47.716 сония натижа билан маррага бешинчи бўлиб етиб келди.

Мусобақа регламентига кўра, дастлабки икки ўринни эгаллаган спортчилар тўғридан-тўғри ярим финал йўлланмасини қўлга киритишса, қолган спортчилар қўшимча йўлланмалар учун курашни давом эттиради. Жумладан, Раҳматова ҳам ярим финал учун курашни давом эттиради.

    Бошқа янгиликлар