Телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда х вариант дея тарқатилаётган тест топшириқлари 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тегишли эмас! Бу ҳақда ДТМ расмий хабар бермоқда.
" Давлат тест маркази базасида бундай тест топшириқлари мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.
Шу ўринда Давлат тест маркази барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан турли асоссиз маълумотларга ишонмасликларини ва фирибгарлар тузоғига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишларини сўрайди", - дейилади расмий хабарда.






