АсосийJinoyat

Самарқандда фуқаронинг Қирғизистондаги ўқишини кўчиртириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

'Самарқандда фуқаронинг Қирғизистондаги ўқишини кўчиртириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Р.Й. бошқа бир фуқаро М.га ўзини Миллий гвардия ходими деб таништириб, унинг Қирғизистон Республикаси, Жалолобод шаҳрида жойлашган “Заманбап Эл Аралик” университетидаги ўқишини Самарқанд давлат университетига кўчириб бериш эвазига 3 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

    Бошқа янгиликлар