Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида коррупция, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳукуматлараро ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳужжатларни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Дэниель Розенблюм имзолади.






