“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду унинг ўғли қайси касбни эгаллашини исташини айтди.
Роналду ўғли ўзига ўхшаб футболчи бўлишини хоҳлайди. Бу ҳақда СЭ хабар бермоқда.
“Ўғлим, мен сингари кучли футболчи бўлишини жуда хоҳлайман. Унда яхши футболчи бўлиш учун барча ҳислатлар мавжуд. У тўп билан ўйнашни яхши кўради. Лекин мен ўғлимни футболчи бўлишга мажбур қилмайман. Ҳаммаси табиий бўлиши зарур, – дейди Криштиану Роналду.