АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда станцияда турган вагон ёниб кетди (видео)

'Қорақалпоғистонда станцияда турган вагон ёниб кетди (видео)'ning rasmi

“Қорақалпоғистондаги Қоротов станциясида пассажир поездида ёнғин содир бўлган” сарлавҳаси остида тарқалган ёнғин юзасидан Фавқулотда вазиятлар вазирлиги маълумот берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 4 август куни соат 13:29 да Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қораўзак тумани “Қораўзак” станциясида турган вагонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.  

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:30 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 14:40 да ўраб олиниб, 14:58 да тўлиқ бартараф этилган.  

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 45 км.ни ташкил этади.  

Маълум бўлишича, ёнғин Қўнғирот йўли машина станциясига қарашли ишчилар ётоқхона сифатида фойдаланишга мўлжалланган, бошқа таркибдаги вагонлардан алоҳида турган вагонда содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар