Бугун, 4 август куни соат 13:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, И.Каримов ва Олмазор кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Б.Ш. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиль ҳамда ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги "Ford" русумли тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилди.
Натижада, "Ford" русумли тез тиббий ёрдам автомобили йўловчиси шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






