АсосийSport

Токио-2020: Радзивил учун мусобақа тугади, ёш спортчи Сафина Саъдуллаева эса финалда

'Токио-2020: Радзивил учун мусобақа тугади, ёш спортчи Сафина Саъдуллаева эса финалда'ning rasmi

Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналишида бугун саралаш баҳслари ўтказилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Ушбу йўналишда ватанимиз шарафини икки нафар спортчимиз ҳимоя қилди. Ўзининг тўртинчи олимпиадасида қатнашган тажрибали Светлана Радзивил Токио-2020 Олимпия ўйинлари билан хайрлашди. У саралаш баҳсларида 1.93 метрлик баландликдан ўта олмади.

1.90 метр баландликни 3-уринишида забт этган Радзивил ўз гуруҳида 10-ўринни эгаллади.

Ушбу дастурда қатнашган иккинчи вакиламиз Сафина Саъдуллаева эса финал йўлланмасини қўлга киритди. У саралашда 1.95 метр натижа қайд этди. Финал баҳслари 7 август куни ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар