Фарғона вилояти Тошлоқ туманида Matiz 13 ёшли қизни уриб кетди. Бу ҳақда «Янги давр» информацион дастурида хабар қилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ келиб тушган хабарга кўра, Тошлоқ тумани Қашқар қишлоғи ҳудудида Matiz ҳамда Nexia ўртасида тўқнашув содир бўлган.
Маълумотларга кўра, Matiz автомобили ҳайдовчиси ўзига нисбатан битта йўналишда ҳаракат қилиб келаётган Nexia автомобилини қувиб ўтиш қоидасини бузиб, йўл четидаги пиёда – 13 ёшли қизни уриб кетган ва Nexia билан тўқнашган.
Пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага олиб борилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан қиз шифохонада вафот этган.
Ҳозирда тезкор тергов гуруҳи ҳамда мутасадди ходимлари билан биргаликда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.






