АсосийJamiyat

Юнусобод туманида янги мавзе ташкил этилмоқда

'Юнусобод туманида янги мавзе ташкил этилмоқда'ning rasmi

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Юнусобод тумани ҳокимининг “Юнусобод тумани “Отчопар-2” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган мавзега “Манзара” номини бериш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага мувофиқ, қарор қабул қилингач, “Отчопар-2” маҳалла фуқаролар йиғини худудида янги ташкил этилаётган мавзега “Манзара” номи акс этган номлагичлар ўрнатилади ва тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритилади.

Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари ҳамда Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиялари ҳужжат ижросини назорат қилади.

    Бошқа янгиликлар