АсосийJamiyat

Қонунчилик палатаси спикери Эроннинг янги сайланган президенти билан учрашди

'Қонунчилик палатаси спикери Эроннинг янги сайланган президенти билан учрашди'ning rasmi

Бу ҳақда Қонунчилик палатаси ахборот хизмати маълум қилди.

Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган Президенти Иброҳим Раисий билан учрашди.

Унда Эрон давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан унинг сайловлардаги ғалабаси муносабати билан йўллаган самимий табриги учун ўз миннатдорлигини билдирди.  

И.Раисийнинг таъкидлашича, Эрон расмий доиралари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган минтақа давлатлари билан ўзаро ҳурмат, дўстлик ва биродарлик тамойилларига асосланган яқин қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

 

    Бошқа янгиликлар