АсосийJamiyat

"Маҳалламиздаги келин вакцинациядан кейин 3 ойлик ҳомиласини йўқотди" – Ҳомиладор бўлишни режалаштираётган аёл ўзини ҳавотирга солаётган саволга изоҳ олди

'"Маҳалламиздаги келин вакцинациядан кейин 3 ойлик ҳомиласини йўқотди" – Ҳомиладор бўлишни режалаштираётган аёл ўзини ҳавотирга солаётган саволга изоҳ олди'ning rasmi

Аҳолидан келиб тушган ушбу саволга АОКАда бўлиб ўтган брифингда  иштирок этган Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидагича  жавоб берди:

Вакцинация аслида инсон организмида ташқаридан тушадиган ёт инфекцияга қарши ҳимоя антитаначалар ишлаб чиқиш учун организмга юбориладиган дори воситаси. У организмга кириши билан организмда иммунитет аъзолари ва ҳужайраларига таъсир кўрсатади.  

Вакцина ҳомиладорларда клиник тадқиқотдан ўтказилмаган. Вакцина ҳомила ривожланишига таъсир кўрсатиши ёки йўқлиги ҳақида асосли маълумотлар мавжуд эмас. Ҳомиласини олдирган келинчак ҳолати эса чуқур ўрганишни талаб этади, чунки вакцинадан олдин онанинг саломатлиги, ёши, ташқи таъсирлар ҳам болани ривожланмаслигига ва ҳомилада нуқсонлар пайдо бўлишига олиб келади.

Бундай ҳолатлар вакцинагача ҳам бор эди, айнан бир келинчак ҳолатини вакцина билан боғлаш нотўғри, уни ўрганиб чиқилгандан кейин тўғри фикр ва хулоса чиқариш мумкин. 

    Бошқа янгиликлар