АсосийJamiyat

Ҳар куни Истанбулга Ўзбекистоннинг тўртта нуқтасидан саёҳатга бориш мумкин — "Uzbekistan Airways"

'Ҳар куни Истанбулга Ўзбекистоннинг тўртта нуқтасидан саёҳатга бориш мумкин — "Uzbekistan Airways"'ning rasmi

Uzbekistan Airways билан ўзбекистонликлар деярли ҳар куни Истанбулга Ўзбекистоннинг тўртта нуқтасидан — Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Урганчдан саёҳат қилиши мумкин. Бу ҳақда миллий авиакомпания Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумот учун: Истанбул – бир қисми Европада, бир қисми Осиёда жойлашган ягона шаҳар. Шаҳар Византия, иккинчи Рим ва Константинопол номи билан машҳур бўлган. Бу ерда дунёдаги энг катта ёпиқ – Гранд Бозор, унинг ҳудудида эса 61 та кўча, 4500 дан ортиқ дўкон, 2000 та ателье, 18 та фаввора ва 12 та масжид бор.

Туркиядаги энг катта масжид – олтита минорага эга «Чамлича» маданий ва диний мажмуасидир, у 60 мингдан ортиқ тақводорлар ва сайёҳларни сиғдира олади. Шаҳарда 3000 дан ортиқ масжид бор.

«Чукуржума» бозори қадимий дўконлар ва савдо павильонлари билан тўла тор кўчада жойлашган. Бу ерда  ўзига хос ва ўз тарихига эга уй-рўзғор буюмлари – гиламлар, заргарлик буюмлари, идишлар, ўйинчоқларни топиш мумкин.

Қандолатчилик билан шуғулланадиган «Ҳофиз Мустафо» 1864-йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва кенг турдаги анъанавий турк ширинликлари, қаҳва ва зираворлари билан машҳур.

 

    Бошқа янгиликлар