АсосийJamiyat

Мустақиллик муносабати билан 20дан ортиқ ҳужжатли фильмлар телепремьераси бўлиб ўтади

'Мустақиллик  муносабати билан  20дан ортиқ ҳужжатли фильмлар телепремьераси бўлиб ўтади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Кинематография агентлиги Ўзбекистон халқига байрам туҳфаси сифатида 20дан ортиқ ҳужжатли фильмларнинг миллий телевизион намойишини тақдим этади. Бу ҳақда  агентлик хабар қилди

Маълум бўлишича, мазкур ҳужжатли фильмлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида яратилган.  

Байрам туҳфаси сифатида тақдим этилаётган  "Алишер Навоий", "Заҳириддин Муҳаммад Бобур", "Огаҳий", "Бердақ", "Маҳмудхўжа Беҳбудий", "Тўлепберган Қайипбергенов", "Абдулла Авлоний", "Ибройим Юсупов", "Абдулла Қаҳҳор", "Абдулҳамид Чўлпон", "Мақсуд Шайхзода", "Ғафур Ғулом", "Ҳамид Олимжон ва Зулфия", "Муҳаммад Юсуф", "Эркин Воҳидов", "Абдулла Орипов" каби ҳужжатли фильмлари илк бор телевидение орқали намойиш этилади.

Бошқа янгиликлар