АсосийJinoyat

Иқтисодиёт университетига ўқишга киритиш учун 2 900 доллар олган фирибгар қўлга олинди

'Иқтисодиёт университетига ўқишга киритиш учун 2 900 доллар олган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабарига кўра,  Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тадбирда, фуқаро Ш.А. бошқа бир фуқаро билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Х.га Қозоғистон Республикаси университети иқтисодиёт факультетининг 1-босқичини тугатганлиги тўғрисида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериб, танишлари орқали ўқишини Тошкент давлат иқтисодиёт университетига кўчириб беришни ваъда қилади. 

Эвазига 2 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар