АсосийJamiyat

Андижонда "Ласетти"га тўқнашган юк автомобили уй деворини бузиб кириб ағдарилди

'Андижонда "Ласетти"га тўқнашган юк автомобили уй деворини бузиб кириб ағдарилди'ning rasmi

Андижонда "Ласетти"га тўқнашган юк автомобили уй деворини бузиб кириб ағдарилди.

 ЙҲХББ нинг маълумот беришича, жорий йилнинг 5 август куни соат 06:00 ларда Андижон тумани, Хакан ҚФЙ ҳудудидан ўтган йўлда ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган И.А. "Зил-131" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда бўлган 1989 йилда туғилган И.Б. бошқарувидаги "Ласетти" русумли автомобилга тўқнашиб бошқарувни йўқотган ва атрофдаги уй деворини бузиб кирган. Оқибатда автомобиль ағдарилган.

ЙТҲ натижасида юк автомобиль ҳайдовчисига шифохонага олиб борилган ва биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Шу ўринда, ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўрамоқда.

Бошқа янгиликлар