2000 йилда туғилган Нишонова Дилноза Комил қизи жорий йилнинг 30 июль куни Яккасарой тумани Андижон кўчасида жойлашган манзилдан чиқиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ маълум қилди.
Белгилари: бўйи 160-165 см, озғиндан келган, кўзлари қора.
Эгнида: қора рўмол, қора кофта, кўк жинси, оқ кроссовка ва пушти рюкзак бўлган.
Агар Нишонова Дилноза Комил қизи ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102, 71-230-98-44, 71-255-94-96 рақамлари орқали хабар беришингиз сўралган.






