АсосийSport

Токио-2020: Бекзод Aбдураҳмонов бронза медали учун курашади

'Токио-2020: Бекзод Aбдураҳмонов бронза медали учун курашади'ning rasmi

Токио ёзги Олимпия ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган эркин курашчимиз Бекзод Aбдураҳмонов -74 кг вазн тоифасидаги ўтиш босқичида муваффақият қозонди. Натижада ҳамюртимиз бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

Гвинея-Биссау вакили Aугусто Миданага қарши кечган беллашув ҳамюртимизнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва Aбдураҳмонов 10-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди у кечки дастурда бронза медали учун қозоғистонлик Данияр Кайсановга қарши гиламга чиқади.

Маълумот учун, 2018-йилги Осиё ўйинларида Бекзод олтин, унинг бўлажак рақиби эса кумуш медалга сазовор бўлган. Демакки, руҳий устунлик Aбдураҳмонов томонида ва буни гиламда ҳам исботлаш керак.

    Бошқа янгиликлар