Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси наслчилик – селекция ишларини ривожлантириш борасида амалга оширилган ва режалаштирилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилда чорва моллари наслини яхшилаш мақсадида 274 та хўжалик наслчилик тоифасига ўтказилиб уларнинг сони 1 580 тага етказилди.
Ушбу наслчилик хўжаликлари томонидан 2026 йилда аҳоли хонадонларига 1 000 мингдан зиёд наслли қорамолларни етказиб беради.
2016-2019 йиллар оралиғида жами наслчилик хўжаликлари сони 503 тани ташкил этган холос.
Ўтган даврда аҳоли хонадонларидаги сигир ва таналарни сунъий уруғлантириш бўйича тизим тўғри яратилмаганлиги оқибатида жойларда техник мутахассислар танқислиги яққол кузатилган.
Бир нафар техник мутахассисга йиллик 1000-1500 бош сигирларни сунъий уруғлантириш тўғри келган, бироқ бир нафар техник мутахассиснинг иш юкламасига кўра 600-700 бош сунъий уруғлантириш имкониятига эга. Натижада аҳоли хонадонларида сунъий уруғлантириш ишлари етарли даражада олиб борилмаган.
Ҳукуматимиз томонидан чорвачилик соҳасида олиб борилаётган одилона сиёсатлар натижасида бугунги кунда республикамизда сунъий уруғлантириш билан шуғулланаётган техник мутахссисларнинг ойлик маошлари белгиланган ҳолда ўтган бир йил давомида қўшимча 3000 нафар техник мутахассислар ишга жалб этилди.
Жойларда наслчилик ишларини ривожлантириш ва сунъий уруғлантириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида маҳаллий бюджетлардан республика бўйича жами 33 млрд. 267млн. сўм маблағлар ажратилиб, бунинг ҳисобидан сунъий уруғлантириш шаҳобчалари зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. (2016-2018 йилларда осеменаторларни моддий базасини мустаҳкамлаш учун умуман давлат бюджетидан маблағлар ажратиб берилмаган)
Ушбу маблағлар ҳисобидан 3 дона 4,2 тонналик суюқ азотни ташиш учун Криоген идиши, 3 дона суюқ азотни етказиб беришга мўлжалланган махсус автомашина, 1100 дона Дьюар идиши,
900 дона техник мутахассислар сумкаси, 1270 дона велосипед, 91 дона“Damas Van” махсус автомашинаси билан таъминланди.
Жорий йилда чорвачилик хўжаликларида ва аҳоли хонадонларида парваришланаётган 2,4 млн бош (2017 йилда 1,1 млн бош) сигир ва таналар сунъий уруғлантирилади.
2016-2017 йиллар оралиғида насли яхшиланган қорамоллар бош сони 17 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 54 фоизга 2026 йилга бориб 80 фоизни ташкил этади.
Соф зотли наслли пода кўрсаткичи 2016-2017 йилларда 7фоизниташкил этган бўлса, 2021-2026 йилларда бу кўрсаткич 30 фоизгаетказилади.
Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг бугунги кунига қадар жами 199та чорвачилик хўжаликларига давлат бюджетидан 23,5 млрд. сўм, жумладан импорт қилинган 6 минг 96 бош наслли қорамолларга 12,2 млрд сўм, 6 минг бош наслли қўй-эчкиларга 2,4 млрд сўм ҳамда ички хўжаликларда етиштирилган 741бош наслли қорамолларга 741млн сўм, импорт қилинган 498 минг бош бир кунлик жўжаларга 4,5 млрд сўм ва интенсив усулда етиштирилган балиқларга 3,7 млрд сўм субсидия маблағлари ажратилди.
Маълумот учун: 2016-2017-йилларда субсидия тизими умуман бўлмаган.






