АсосийJamiyat

Коронавирус ва пневмония: 1547 касалланиш ва 6 та ўлим ҳолати қайд этилди

'Коронавирус ва пневмония: 1547 касалланиш ва 6 та ўлим ҳолати қайд этилди'ning rasmi

2021 йил 5 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 134826 (+974) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 103 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 41 нафари Андижон вилоятида,
  • 19 нафари Бухоро вилоятида,
  • 110 нафари Жиззах вилоятида,
  • 35 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 21 нафари Навоий вилоятида,
  • 40 нафари Наманган вилоятида,
  • 102 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 105 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 96 нафари Фарғона вилоятида,
  • 40 нафари Хоразм вилоятида,
  • 110 нафари Тошкент вилоятида,
  • 125 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 128 нафар,
  • Бухоро вилоятида 22 нафар,
  • Жиззах вилоятида 124 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 36 нафар,
  • Навоий вилоятида 30 нафар,
  • Наманган вилоятида 20 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 70 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 98 нафар,
  • Фарғона вилоятида 82 нафар,
  • Хоразм вилоятида 73 нафар,
  • Тошкент вилоятида 87 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 112 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 128191 (+882) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 916  нафарни ташкил қилди.

 

2021 йил 5 август куни 547 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 13531 нафарга етди. Кеча уларнинг 551 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 6046 нафарни ташкил қилмоқда.  

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 90 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

    Бошқа янгиликлар