Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Хўжаобод тумани филиали собиқ мутахассиси З.А. тадбиркор А.га танишлари орқали тумандаги олдинги тез тиббий ёрдам бўлими биносини аукцион савдоларисиз эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб олиб бериш эвазига 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.me/Department_uz






