АсосийJinoyat

Тошкентда фуқароларни чет давлатларга ишга юборишини ваъда қилган фирибгарлар ушланди

'Тошкентда фуқароларни чет давлатларга ишга юборишини ваъда қилган фирибгарлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширувлар ўтказилди. 

Унда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаро Қ.Я. фуқаро Б.Т.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Польша давлатига ишга юбориш ва виза олиб бериш эвазига 5 000 АҚШ долларини олиб ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги, худди шундай фуқаро А.К ҳам 4 нафар фуқарони алдаб, уларни танишлари орқали Корея давлатига ишлаш учун жўнатиш эвазига 5 800 АҚШ доллари ва 163 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар