АсосийSiyosat

Ўзбекистон президенти сайловида Алишер Қодиров номзоди тавсия этилди

'Ўзбекистон президенти сайловида Алишер Қодиров номзоди тавсия этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига "Миллий тикланиш" демократик партиясидан кўрсатиладиган бўлажак номзод қилиб Aлишер Қодиров кўрсатилди.

Бу ҳақда партия маълум қилмоқда.

Маълум бўлишича, бу бўйича тегишли маълумотларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиш учун тегишли қарор қабул қилинган.

Шунингдек, Пленум иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари асосида партия тарафдорлари томонидан қўллаб-қувватланган бўлажак номзодни Сездда кўриб чиқиш масаласи маъқулланган. Сездни жорий йилнинг 26 августида ўтказиш белгиланди, дея таъкидланган пленум давомида.

- Биз Президентлик сайловларида иштирок этиш учунгина иштирок этмоқчи эмасмиз. Биз Ўзбекистоннинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшиш учун иштирок этамиз, дея фикр билдирган номзоднинг ўзи.

    Бошқа янгиликлар