Фарғона шаҳрида 3 август куни кўп қаватли уйда яшовчи кекса ёшли фуқарога Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шаҳарда жойлашган кўп қаватли уйнинг юқори қаватида истиқомат қилувчи кекса аёл бир кундан буён кўчага чиқмаётгани, қўшнилар чақирганда жавоб бермаганидан хавотирланиб, мурожаат қилинган.
Қайд этилишича, профилактика инспектори ҳамкорлигида қутқарувчилар махсус ускуналар билан 3-қаватдаги хонадоннинг балкони орқали уйга кирган. Улар эшикни очиб, хонадон ётоқхонасида фуқаронинг бетоб бўлиб ётиб қолганини аниқлаган.






