“Ҳудудгаз Жиззах” ходимлари томонидан табиий газ сарфини ҳисобга олувчи “Фосса” дастурига юқоридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳисобига қарийб 903 миллион сўмлик нореал қарздорлик киритилган. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман хабар берди.
Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш таклифи вилоят прокуратурасига юборилган.
Бизнес-омбудсманнинг таклифи бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилиб, натижада “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали, “Ҳудудгаз Метрология” филиали Жиззах бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






