АсосийDunyo

Тожикистонда россиялик сайёҳларни қутқараётган вертолёт ҳалокатга учради

'Тожикистонда россиялик сайёҳларни қутқараётган вертолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

Жорий йилнинг 4 август куни россиялик сайёҳларни қутқариш учун ҳавога кўтарилган Тожикистон чегара хизматининг МИ-8 вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Aсиа-Плуснинг ишончли манбаси хабар берди.

Хабарга кўра, ҳалокат натижасида бир киши вафот этган, яна тўрт киши турли тан жароҳатлари олган.

Маълум қилинишича, вертолёт 4 август куни пешин чоғида ВAБОнинг Ванж тумани Рованд маҳалласидаги Пойи Мазор қишлоғида Aбдулкахор дарасидаги Хирсон музликларига қўнаётганда қулаган.

Ҳозирда воқеа сабаблари аниқланмоқда.

"Чегара постининг вертолёти учиб кетди, бошқа ҳеч нарса билмайман, биз буни аниқлашга ҳаракат қиляпмиз",– дейди Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот котиби Умеда Юсупова .

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар