2021 йил 26 июль куни, Зангиота туман ИИБ ТЭҚКБ хамда ИИБ ХПБ ходимлари томонидан тезкор ўтказилган тадбир давомида 2021 йил июнь ойи бошидан хозирги кунга қадар 24 нафар вояга етмаган ва 1 нафар вояга етган болаларга “Араб алифбоси”, “Тажвид” “Қуръон Карим”дан сура ва оятларидан диний сабоқ бериб келинаётган “Хужра” аниқланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Аниқланишича, бу иш 1996 йил 9 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам судланмаган, бўйдоқ, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чаманзор махалласи, Донгдор кўчаси 2-уйда рўйхатда туриб яшовчи Сайидазимов Абдуқаюм Ортиқхўжа ўғли томонидан амалга ошириб келинган.
Хабарда айтилишича, холислар иштирокида ушбу хонадондан 18 дона “Қуръон Карим” ва 6 дона “Муаллими соний” китобларидан далилий ашё тариқасида олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб олинган.