Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 35-40° ни, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42° гача ни ташкил этади.
Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 37-39° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи яримда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 27-32° бўлади.
Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ БОР.






