АсосийJamiyat

Фарғонада Қирғизистондаги кучли ёмғир оқибатида сел оқимлари ҳосил бўлди

'Фарғонада Қирғизистондаги кучли ёмғир оқибатида сел оқимлари ҳосил бўлди'ning rasmi

Кеча, 6 август куни соат 17:05ларда Қирғизистон Республикаси Баткент области Қадамжой райони тоғ ва адир ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел оқимлари ҳосил бўлиб, Фарғона вилояти Сўх тумани “Навобод” МФЙ ҳудудидаги “Малбут”, “Девайрон-Умбара”, “Қалача”, “Тул” ва “Полохона” сел йўлларидан 30 м куб. миқдоридаги сел оқимлари ўтган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати маълум қилди.

Сел ўтиши оқибатида Сўх тумани ҳудудидан ўтувчи “Сўх-Риштон” автойўлининг 80 метр қисмига лой аралаш шағал, Малбут қишлоғи хўжалик экин майдонларига ҳамда “Умбара” (15 та хонадон) ва “Девайрон” МФЙ (25 та хонадон) ҳудудларидаги жами 40 та хўжалик томорқалари, қўшимча бино ва уйларнинг ертўлаларига сув кирган.  

Сел оқибатларини бартараф этиш мақсадида,  туман ҳокимиятида ФВБ, ИИБ, Прокуратура органлари, ССБ раҳбарияти таркибидан иборат Тезкор штаб ташкил этилиб, ФВДқТнинг туман хизматлари куч ва воситалари томонидан сел оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилди.  

Сел тошқинлари оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар