Бугун, 7 август куни Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёлларининг мулоқот форуми бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати маълум қилди.
Форумда сўнгги 30 йил ичида минтақада гендер тенглигини таъминлаш бўйича эришилган натижалар сарҳисоб қилинди, келгусида ушбу соҳадаги ишлар тўғрисида фикр алмашилди. Ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этилган форум якунида Декларациянинг қабул қилиниши тадбирнинг муҳим натижаси бўлди.
Умуман олганда, минтақадаги аёллар муаммоларининг ўхшашлиги, маданият ва тарихнинг муштараклиги ҳақида ишонч билан гапиришимиз мумкин. Бу эса ўз навбатида ҳамкорлик ва тажриба алмашишнинг муҳимлигини, минтақавий платформамиз доирасида алоқаларни фаоллаштиришга туртки бўлиб хизмат қилади.






